Чимкентдаги кичик даҳалардан бирида эркак кишининг жасади топилди, деб хабар беради Sputnik.
«‘Қотиллик’ моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Полиция гумонланувчининг шахсини аниқлади, уни қўлга олиш бўйича тадбир ўтказилмоқда», — деб маълум қилди ички ишлар бўлими.
Маҳаллий «Отирар» нашрининг ёзишича, марҳум 1963 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Изоҳ (0)