Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ҳаракатининг тўрт фаолини қўлга олди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Айтилишича, ушланганларнинг уч нафари 1999–2006 йиллар орасида ўғрилик туфайли қамоқда ўтирган.
Озодликка чиққач, улар диний-экстремистик ташкилот тарғиботига қўшилган. Кейинчалик улар радикал чақириқлар акс этган варақалар тарқатиш ҳамда интернетда экстремистик материаллар жойлаштираётгани қайд этилди.
Тўпланган материаллар асосида уларга нисбатан ЖКнинг 244-моддаси билан иш очилди.
Айни пайтда тергов тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)