Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида еттита медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Рёл Чикава

Фото: Рёл Чикава

Ўзбекистонлик парадзюдочилар мазкур мусобақада битта олтин, бешта кумуш ва битта бронза медали соҳибига айланди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Шерзод Намозов (-60 кг) олтин, шунингдек, Ширин Шарипов (+100 кг), Феруз Сайидов (-73 кг), Нурбек Мирзаев (-81 кг) кумуш ва Ўткир Ниғматов(-66 кг)лар бронза медаль соҳибига айланди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда Ферузахон Юсупова (+70 кг) кумуш, Севинч Салаева (-52 кг) эса бронза медали билан кифояланди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Дунёнинг 35 мамлакатидан 224 нафар спортчи иштирок этган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь