Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида еттита медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистонлик парадзюдочилар мазкур мусобақада битта олтин, бешта кумуш ва битта бронза медали соҳибига айланди.
Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Шерзод Намозов (-60 кг) олтин, шунингдек, Ширин Шарипов (+100 кг), Феруз Сайидов (-73 кг), Нурбек Мирзаев (-81 кг) кумуш ва Ўткир Ниғматов(-66 кг)лар бронза медаль соҳибига айланди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда Ферузахон Юсупова (+70 кг) кумуш, Севинч Салаева (-52 кг) эса бронза медали билан кифояланди.
Дунёнинг 35 мамлакатидан 224 нафар спортчи иштирок этган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)