Европада кучли бешлик чемпионатлари якунланиш нуқтасига яқин қолди. Статистика мухлислари эса айни дамда Европада энг кўп гол урган футболчи бўлиб турган номни маълум қилди.
Унга кўра, кеча «Ливерпуль» билан «Рома»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этишга эришган Муҳаммад Салоҳ 43 та гол билан амалдаги мавсумда Европада энг кўп гол урган ҳужумчи бўлиб турибди. Бу борада Салоҳ Лионель Месси, Чиро Иммобиле ва Криштиану Роналдудан олдинга ўтиб кетди.
Шунингдек, Муҳаммад Салоҳ Европа Чемпионлар Лигасида яна бир кўрсаткич бўйича энг яхши ўйинчига айланиб олди. Кеча «Рома» дарвозасини 2 бор ишғол қилган мисрлик ҳужумчи Европа Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида энг кўп гол урган африкалик футболчига айланиб олди.
Бунга қадар у камерунлик Самуэл Это’O билан рекордни бўлишиб турганди. Это’O «Интер» сафида 2010-2011 йилги мавсумда 8 та гол урган эди. Салоҳ эса кеча дубл қайд этгач, амалдаги мавсумда мусобақадаги голлари сонини 10 тага етказиб олди.
Изоҳ (0)