Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Янги туғилган чақалоқнинг вазни 3,9 килограммни ташкил қилган. Айни пайтда она ва бола ўзини яхши ҳис қиляпти, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Кейтнинг эри шаҳзода Уильям туғриқ вақтида унинг ёнида бўлган.
Чақалоқ ҳисоб бўйича Буюк Британия тахтига бешинчи ворис бўлди.
Аввалроқ Кейт Миддлтоннинг туғруқхонага олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)