Россия ўзининг Тожикистондаги ва Қирғизистондаги базалари жанговар шайлигини оширади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Хабарларга кўра, Россия мудофаа вазирлиги Афғонистоннинг шимолий вилоятларидан Марказий Осиёдаги Коллектив хавфсизлик ҳақидаги шартнома ташкилоти бўйича иттифоқдош мамлакатлар ҳудудига жангарилар киришининг олдини олиш чораларини кўрмоқда.
«Шу мақсадларда Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базалари жанговар шайлигини оширмоқдамиз, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминламоқдамиз. Минтақадаги шерикларимизга қуролли кучларнинг жанговар имкониятларини мустаҳкамлашда ёрдам беряпмиз, уларни қўллашни ҳамкорликда режалаштиряпмиз», — деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
У шу йилнинг мартида Тожикистон ва Қирғизистонда аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилганини эслатиб, сентябрга турли куч тузилмаларини жалб қилган ҳолда «Иссиқкўл — Аксилтеррор-2018» қўшма ўқув машқлари режалаштирилганини айтди. Октябрда Коллектив хавфсизлик ҳақидаги шартнома ташкилоти коллектив кучлари билан бир қатор машғулотлар ўтказилади.
Изоҳ (0)