23 апрелдан 24 апрелга ўтар кечаси Туркиянинг жануби-шарқидаги Адияман провинциясида 5,1 балли зилзила юз берди, деб хабар беради «ТАСС».
Зилзила оқибатида 13 киши жабрланди. Жабрланувчиларнинг ўзлари шифохонага мурожаат қилган.
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлигини маълум қилган.
«Қурбонлар йўқ. Айрим бинолар зарарланган. Ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга киришди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)