ШҲТ-Афғонистон алоқа гуруҳининг навбатдаги учрашуви май ойи ўрталарида Пекинда бўлиб ўтади. Бу ҳақда 24 апрель куни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«ШҲТ-Афғонистон алоқа гуруҳи ишининг қайта йўлга қўйилиши маъқулланди. Унинг охирги учрашуви ўтган йилнинг куз ойида Москвада бўлиб ўтган эди, навбатдагисини май ойи ўрталарида шу ерда Пекинда ўтказиш режалаштирилмоқда», — деди РФ ТИВ раҳбари.
У Шанхай ҳамкорлик ташкилоти майдони афғон муаммосини муҳокама қилиш учун жуда қулай табиий майдон эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)