КХДРда сайёҳлар автобуси кўприкдан қулаши оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» Хитойнинг CGTN янгиликлар каналига таяниб.
Айни пайтгача батафсилроқ маълумот келиб тушгани йўқ.
23 апрель, душанба куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтига жойланган хабарда хитойлик туристлар Шимолий Кореянинг Хванхэ-Пукто провинцияси ҳудудида юз берган ЙТҲда жиддий жабрлангани айтилади.
Хитой элчихонаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ КХДР дипломатлари ҳамроҳлигида воқеа жойига жўнаб кетган. Жабрланганлар сони ҳақидаги маълумот келтирилмаяпти.
Изоҳ (0)