«Катта еттилик» давлатлари «Россиянинг Украинадаги номақбул хатти-ҳаракатлари» туфайли киритилган Россияга қарши санкцияларнинг сақлаб қолинишини ёқлаб чиқмоқда, деб ёзади «РИА Новости» Канада ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
«Вазир Фриланд (Канада ташқи ишлар вазири) ва ‘катта еттилик’нинг бошқа ташқи ишлар вазирлари ҳудудий яхлитлик масаласи бўйича халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган жаҳон тартибининг тарафдорлари эканлигини тасдиқлади. Украинадаги номақбул хатти-ҳаракатлари учун Россияга нисбатан чеклов чоралари сақлаб қолинади», — дейилади хабарда.
G7 вакиллари шунингдек, Украина масаласида ягона позицияда эканлигини билдирди ва Украинага ёрдам кўрсатишга келишиб олди.
Изоҳ (0)