БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгашининг самарасизлигини эътироф этди ва янги совуқ уруш бошлангани ҳақида гапирди. Бу ҳақда у Швециянинг SVT телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Дума шаҳрида гўёки кимёвий ҳужум амалга оширилгани ҳақида пайдо бўлган маълумотга жавобан, Ғарб мамлакатларининг Сурияга авиазарбалар уюштириши қонунийми, йўқми деган саволга жавоб берар экан, у «бундай вазиятларни ҳал қилиш учун бизда тушунарли қоидалар бор, аммо энди ортга қарамаслик муҳим», деди.
«Совуқ уруш қайтиб келди», — деди у ХХ асрнинг шундай даврига нисбатан сезиларли фарқлар борлигини таъкидлар экан. «Ўшанда АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасида жиддий низо бор эди. Энди Вашингтон ва Москва ўшандагидек ҳаммани назорат қилмаяпти. Кўплаб мамлакатлар минтақада фаол: Туркия, Эрон, Саудия Арабистони ва бошқалар, иккита бир хил назорат қилинувчи блок йўқ», — дея аниқлик киритди у.
Гутерриш Россия ва Ғарб ўртасидаги низони «жиддий» деб атади. «Биз мулоқотни қайта тиклаш, томонлар ўтган ҳафта ўз чўққисига чиққан кескинликни енгиб ўтиши учун имконимиз борича ҳаракат қилишимиз керак», — дея хулоса қилди у.
Изоҳ (0)