Тошкент шаҳрида машина ойнасидан чиқинди ташлаган Matiz ҳайдовчиси жаримага тортилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Айтилишича, Тошкент шаҳар ЙҲХБга енгил автомобиллари ойналаридан ахлат ва турли чиқиндилар ташлаб кетувчи ҳайдовчиларга нисбатан чора кўриш сўралган мурожаатлар келиб тушган. Бундай ҳуқуқбузарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддасида назарда тутилган.
Келиб тушган мурожаатлардан сўнг ушбу модда бўйича биринчилардан бўлиб юқорида тилга олинган Matiz ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)