Самарқандда ҳам Бухоро шаҳридаги каби ҳаво шарлари ишга туширилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ташаббус қўмита, тижорат банклари ва Ўзбекистон аэронавтика федерацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Ҳаво шарлари ёрдамида сайёҳлар ярим соат давомида Самарқанд бўйлаб 100 метр баландликдан бутун шаҳарни томоша қилиши мумкин бўлади.
Бу уларга ажойиб фотолар олиш ва мароқли вақт ўтказиш имкониятини тақдим этади.
Изоҳ (0)