Тошкентда транспорт оқимини тартибга солиш мақсадида яна 22 та эстакада қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменов маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Фойдаланишга топширилган йўл ўтказгичлар туфайли Тошкент шаҳридаги ҳаракатланиш муаммоли бўлган жойларда тирбандлик пайдо бўлмаётгани қайд этилмоқда. Охирги пайтларда учта ана шундай эстакада қурилди. Айни вақтда Бунёдкор ва Чўпонота чорраҳасида йўл ўтказгич қурилмоқда. Ушбу ижобий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, яна 22 та эстакада қуриш ҳақида таклиф киритдик», — деди Маменов.
ЙҲХБ раҳбари янги объектлар шаҳарнинг айнан қайси ҳудудларида қурилиши ҳақида кейинроқ маълум қилишни ваъда берди.
Изоҳ (0)