Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 14 апрель куни соат 22:00 ларда Халқпарвар кўчаси 11-уйда яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Турдиқулов ва Андижон вилояти Избоскан тумани Турон Замин кўчаси 122-уйда яшовчи, 1985 йилда туғилган М.Усмоналиевлар маст ҳолда Гулзор маҳалласи ҳудудида 1985 йилда туғилган Х.Норқўзиев билан ўзаро жанжаллашган, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Уни М.Усмоналиев бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина эшиги ойнасига энгаштириб, судраб кетиши натижасида автомашина ғилдираги Х.Норқўзиевни чап оёғини босиб ўтиб кетган.
Натижада Х.Норқўзиев каслахонага ётқизилган. А.Турдиқулов ва М.Усмоналиевлар қўлга олинганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси
Изоҳ (0)