Ўзбекистон бўйлаб велосипедда сафарга отланган 75 ёшли Омон Аслонов ва 70 ёшни қаршилаган Муҳаммад Қулматов Бухоро–Самарқанд–Тошкент–Наманган–Фарғона–Андижон йўналиши бўйича саёҳатини якунлаб, Бухорога қайтиб келди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда Бухоро–Термиз–Қарши–Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни охирига етказиш қолди.
Отахонлар ўз саёҳатини 2018 йилнинг 7 апрель куни Бухоро вилоятининг Пешку туманидан бошлаганди.
Изоҳ (0)