«Роскомнадзор» раҳбари Александр Жаров Facebook 2018 йил охиригача ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича Россия қонунчилиги талабларига жавоб бермаса, муассаса ижтимоий тармоқни блоклаб қўйишини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«2018 йил охиригача биз Facebook компаниясини текширамиз, ва бажарилиши керак бўлган бир нечта бандлар бор, булар: россиялик фуқаролар маълумотлар базасининг Россия ҳудудида маҳаллийлаштирилиши, барча тақиқланган маълумотларнинг ўчирилиши ва бошқа қонунларга риоя қилиниши. Агар булардан бирортаси бажарилмаса ёки Россия давлати бундай ҳаракатлар амалга оширилиши ҳақида хабардор этилмаса, блоклаш масаласи кўтарилади», — деди Жаров.
Изоҳ (0)