18 апрель куни Тошкент вақти билан 7:00 атрофида Telegram мессенжери ишида носозликлар бошланди, деб ёзади Spot. Downdetector сервиси маълумотларига кўра, фойдаланувчилар асосан серверга уланиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар қилган.
17 апрелдаги носозликдан фарқли ўлароқ, бу сафар асосий эпицентрлар Эрон, Малайзия, Россиянинг жанубий қисми ва Ўзбекистон (Тошкент ва Фарғона)га тўғри келди.
Ўзбекистон мессенжер ишидаги ҳар битта носозлик таъсирига тушмоқда. Масалан, Эронда (у ерда ҳам Telegram алоқа учун асосий восита ҳисобланади) бундай муаммоларга анча камроқ дуч келишади.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Москва суди «Роскомнадзор»га Telegram’ни Россияда блоклашга рухсат берди. Мессенжер фойдаланувчиларнинг хабарларини очиш калитлари тақдим этилмагунча блокланади.
16 апрель куни провайдерлар Россия ҳудудида Telegram мессенжерини блокировка қилишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси Павел Дуровнинг жамоаси Telegram’нинг россиялик фойдаланувчиларига сервисдан VPN ва проксини қўлламасдан фойдаланиш имконини берувчи янгиланишни ишга туширди.
Изоҳ (0)