Олмаоталик аёлнинг иккита квартирасини сотиб юборганлиги ва унинг ўғлига суиқасд қилганлиги учун 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси Алишер Жанабоев 15 йилга қамалиши мумкин, деб ёзади «Казинформ».
Жабрланувчи 45 ёшли Татьяна Шулгина сўзларига кўра, 2015 йилда эри билан ажрашгач, унга ички ишлар туман бўлими ходими бириктирилган. Полициячи аёлнинг уйига кўп марта келган, унинг кўчмас мулклари ҳақида билган. У ўзининг ишсиз таниши Алишер Жанабоевни «ёллаб», уни ўз ҳимояси остидаги аёлнинг бошини айлантириб, унинг иккита квартирасига эга чиқишга, сўнг эса уларни сотишга ундаган.
Йигит аёл билан бирга яшай бошлаган, уни иккита квартирасини сотишга кўндирган, кейинроқ эса аёлнинг 20 ёшли ўғлини ўлдиришга уринган.
Алишер Жанабоев йирик миқдордаги фирибгарлик, ғаразли мақсадда жиноят қилишга ва қотилликка уриниш каби тўртта модда бўйича айбланмоқда.
Давлат қораловчилари Ўзбекистон фуқаросини 15 йилга, уни «ёллаган» полициячи ва унинг жиноятга шерик бўлган укасини 18 йилга қамашни сўраган.
Изоҳ (0)