Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида суд ёш болага азоб берган энагани уч йилга озодликдан маҳрум қилди, деб ёзади Sputnik.

Фото: AFP

Фото: AFP

Муассаса маълумотларига кўра, оилага энага бўлиб ишга кирган ўзбекистонлик аёл уч ёшли гўдакни ҳар куни калтаклаган.

Ота-она уйда йўқ вақтида нималар содир бўлаётгани ҳақида боланинг онаси уйга ўрнатилган видеокамералар орқали хабар топди. Суд-тиббиёт экспертизаси энага болани тўмтоқ буюм билан урганини аниқлади. Кейинроқ аёлга камерадан олинган видеоёзувлар кўрсатилгач, у ўз қилмишларига иқрор бўлди.

Олмаота вилоятидаги 2-сонли ювенал суд ҳукми билан аёл жазони ўртача хавфсизликдаги жиноят-ижро тизими муассасасида ўташ шарти билан уч йилга озодликдан маҳрум қилинди. Судланувчи суд залида ҳибсга олинди, жазони ўтаганидан кейин унинг беш йил давомида Қозоғистонга кириши тақиқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди
Маҳаллий
Чирчиқдаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди
Дунё
Норвегиялик олимлар Каховка ГЭС ҳудудида портлаш содир бўлганини кўрсатувчи сейсмик сигналларни тутди