Навоий вилоятида темир эшиги беркилиб қолган хонадонда бир ўзи қолиб кетган икки ёшли қизча қутқариб олинди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «1050» тезкор рақамига фуқаро Х.С. мурожаат қилиб, хонадонининг темир эшиги беркилиб қолгани ва ичкарида икки яшар қизчаси қаровсиз қолганини айтиб қутқарувчилардан ёрдам сўради.
Қутқарув гуруҳи тезкорлик билан айтилган манзилга етиб борди. Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида хонадон эшиги очилиб, қизча онасига соғ-саломат топширилди.
Изоҳ (0)