Hyperloop Transportation Technologies (HTT) компанияси Абу-Дабидаги Aldar Properties компанияси билан БААда биринчи тижорий қурилмасининг қурилиши ҳақида келишувни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Келишувга кўра, HTT Абу-Даби ва Дубай амирликлари чегарасида қурилма, Дубайда бўлиб ўтадиган Expo - 2020 кўргазмаси майдони яқинида инновацион ва сайёҳлик марказларини қуради.
Қурилиш бир неча босқичда амалга оширилади ва 10 километрли қурилмадан бошланади. Қуриладиган йўл кейинчалик БАА чегараларидан ташқарига томон давом эттирилади.
Компания бошқаруви раиси Бибоп Греста томонидан маълум қилинишича, Hyperloop томонидан дунёда биринчи марта БААда қуриладиган тизимнинг мақсади Абу-Даби, ал-Айн, Дубай ва Саудия Арабистонидаги ар-Риёд шаҳарларини боғлаш ҳисобланади.
Изоҳ (0)