Эроннинг олий диний етакчиси Али Хоманаий ва мамлакат вице-президенти Эшон Жаҳонгирий Telegram мессенжеридан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хоманаийнинг Telegram’даги каналида берилган хабарга кўра, унинг хабарлари учун масъул бўлган Telegram мессенжеридаги ахборот портали миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва Telegram монополиясини бартараф этиш учун ўз ишини тўхтатади.
Таъкидланишича, бу қадам «Telegram монополияси»дан воз кечиш ва маҳаллий мессенжерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шу билан бирга, раҳнамонинг бир нечта маҳаллий мессенжерларда каналлари иш бошлаган.
Хабарда айтилишича, мазкур ташаббус Эронда Telegram’дан фойдаланишни тақиқлаш бўйича давлат дастури кучга киришидан олдин қабул қилинган.
Изоҳ (0)