Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунининг нишонланиши муносабати билан Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб тегишли автомобиль ва махсус техника марши уюштирилади. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълум қилди.
Марш Тошкент шаҳрида 18 апрель куни соат 9:30 дан 10:30 гача бўлиб ўтади. У собиқ экскаватор заводидан бошланиб, «Наврўз» давлат қабуллар уйида тугайди.
Шу каби тадбирлар Нукусда ҳамда вилоят марказларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)