Ўзбекистонда Ҳадис илми мактаби ташкил этилади. Бу «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида кўзда тутилган.
Мазкур мактаб олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклида бўлиши белгиланди.
Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳияти, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, улуғ ватандошлар илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш, ҳадислардаги эзгу ғояларни, хусусан, ёш авлодга етказиш Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилиш топширилди.
Изоҳ (0)