Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фармонга мувофиқ, 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида уларга 5 миллион сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланди.

Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизматига Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотини тантанали топширилишини таъминлаш юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда уруш қатнашчилари ва ногиронларига байрам муносабати билан 2 миллион сўмдан мукофот берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда