Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари истаклари асосида ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан сафари ташкил этилади ҳамда ушбу сафар билан боғлиқ барча харажатлар қопланади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Шунингдек, улар Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга ҳам бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойиши ташкил этилади.

Тошкент шаҳрида 9 май куни соат 21:00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти уюштирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?