Шимолий Корея раҳбарияти Америка маъмуриятига КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШ Ким Чен Ин Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришни муҳокама қилишни истаётганлигини тасдиқлади», — дея хабар берди АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг вакили.
У томонлар ўртасидаги музокаралар махфий олиб борилаётганлиги сабабли Шимолий Корея томони бу масалани муҳокама қилишга тайёр эканлигини қачон ва қай тарзда тушуниш имконини берганлигига аниқлик киритмади. Музокараларда ҳар иккала мамлакатнинг разведка ходимлари иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)