Британиянинг Солсбери шаҳрида қизи Юлия билан бирга заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ўзига келди ва гапириши мумкин. Ҳозирда уни ҳуқуқ-тартибот вакиллари билан мулоқотга тайёрлашмоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Полиция яқин орада Солсберидаги заҳарланиш билан боғлиқ воқеалар марказида турган инсон билан гаплашиш имкониятига эга бўлади. Собиқ рус жосуси Сергей Скрипаль оғир ҳолатдан чиқди, даволаниши кўнгилдагидек кечмоқда, ҳуши жойида ва гапирмоқда», — дейилади SkyNews хабарида.
Скрипалнинг ҳозирги ҳолати заҳарланиши борасида кўрсатмалар бериши учун етарли даражада яхши деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)