VSS Unity космоплани ракета двигателини ёққан ҳолда биринчи парвозни амалга оширди ва товуш тўсиғидан ўтди. Бу ҳақда Virgin Galactic компанияси хабар берди.
14,2 километр баландликдаги синов вақтида стартдан 20 дақиқа ўтгач, кема WhiteKnightTwo элтувчи самолётидан ажралган, бир неча сониядан кейин эса ракета двигателини ишга туширган.
30 сония давомида уфқ бўйлаб 80 даража бурчак остида кўтарилган VSS Unity соатига 2,3 минг километр тезликка эришишга муваффақ бўлган. Шу тариқа космопланнинг ракета двигатели биринчи марта транстовуш ўтиши шароитида синаб кўрилди.
Изоҳ (0)