Буюк Британияда 6 апрелдан бошлаб шакар солиғи кучга кирди. Бу ҳақда Британия молия вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Мазкур қарор ортиқча вазн тўплашга олиб келадиган ширин ичимликлар ишлаб чиқаришни камайтиришни кўзда тутади.
Алкогольсиз, ширин ичимликларнинг 100 миллилитрида беш граммдан кўпроқ шакар борлиги аниқланган ичимлик ишлаб чиқарувчилари солиққа тортилади.
«Ичимлигига белгиланган миқдордан кўпроқ шакар қўшадиган ишлаб чиқарувчилар йилига 335,8 миллион доллар миқдорида жарима тўлайди», — дейилади хабарда.
Ушбу чора-тадбирлар, биринчи навбатда болалар ўртасида ортиқча вазннинг олдини олишга қаратилган.
Йиғилган пул мактаб ўқувчиларининг овқатланишини тартибга солиш ва уларнинг жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишга йўналтирилади.
Ушбу солиқ турини жорий этиш ҳақидаги таклиф 2016 йилда илгари сурилган.
Изоҳ (0)