Германиянинг Шлезвиг шаҳри суди Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни гаров эвазига қўйиб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Гаров суммаси 75 минг еврони ташкил этди.
Суд қарорида олдинроқ Пучдемонни Испанияга бадарға қилиш бўйича қарор қабул қилингани, бироқ унинг ижроси тўхтатиб қўйилгани қайд этилган.
ОАВга кўра, суднинг Каталония собиқ раҳбарини қамоққа олиш тўғрисидаги қарори учун исёнга даъват эмас, балки давлат маблағларини талон-тарож қилишда айблов асос бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Карлес Пучдемон шу йил 25 март куни Финляндиядан Бельгияга кетаётганда Германияда қўлга олинганди.
Изоҳ (0)