• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлигини тубдан такомиллаштириш бўйича фармонни имзолади. Унда тизимдаги жиддий муаммолар кўрсатиб ўтилган 

    Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

    Фото: ТИВ

    Фото: ТИВ

    Ҳужжатда қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ишларнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш биринчи навбатда давлатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш борасида қўйилган вазифаларни самарали бажаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор жиддий муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан:

    Амалдаги норматив-ҳуқуқий база дипломатик хизматнинг барча масалаларини тўлиқ тартибга солмайди, тўпланган ҳуқуқий ва амалий тажрибани тўлиқ акс эттирмайди, шунингдек, замон талабларига мос келмайди;

    Ташқи сиёсий идоранинг ташкилий-штат тузилмаси ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий соҳалардаги стратегик вазифаларни ҳал этиш учун мавжуд ресурсларни самарали сафарбар қилишга йўналтирилмаган;

    Давлат органларининг Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигининг, шунингдек, хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида самарали ва мувофиқлаштирилган ишларни олиб боришнинг аниқ белгиланган механизмлари мавжуд эмас;

    Ташқи сиёсий идоранинг ишларини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш ва режалаштириш қисман амалга оширилмоқда, ташқи сиёсатнинг устуворлиги бўйича ишлаб чиқилаётган таклифлар мамлакат ташқи иқтисодий манфаатларини илгари суриш масалаларини лозим даражада ҳисобга олмаяпти;

    Мамлакатдаги кенг кўламли ўзгаришлар ва республиканинг халқаро ташаббуслари ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардор қилиш ишлари суст ташкил этилган бўлиб, мамлакатнинг ижобий имиджини яратиш ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш вазифалари самарали бажарилишига тўсқинлик қилмоқда;

    Консуллик муассасалари фаолиятида кўрсатилаётган давлат хизматларининг тезкорлик ва сифат даражаси, Ўзбекистоннинг хориждаги жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, оғир шароитга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатиш даражаси қониқарсиз аҳволда қолмоқда;

    Хориждаги ватандошлар билан тизимли мулоқот йўлга қўйилмаган, республикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар лойиҳа ҳамда дастурларни амалга оширишда уларнинг салоҳиятидан фойдаланилмаяпти;

    Кадрлар сиёсатининг самарасизлиги, шунингдек, ташқи сиёсий идора ходимларининг моддий рағбатлантирилиши ва ижтимоий ҳимояланишининг паст даражада эканлиги юқори малакали дипломатик таркибни шакллантириш имкониятларини сезиларли даражада чекламоқда, дипломатик хизматнинг обрўсини туширмоқда ва малакали мутахассисларнинг соҳани тарк этишига сабаб бўлмоқда;

    Илғор ахборот-коммуникация технологияларининг етарли даражада жорий этилмаслиги устувор вазифаларни ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда, тезкор ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий муносабат билдиришни, шунингдек, «рақамли дипломатия» воситаларини ривожлантириш имконини бермаяпти.

    Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида вазирлик тизимини ислоҳ этишнинг энг муҳим йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

    Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари фаолияти ва ташкилий-штат тузилмасининг норматив-ҳуқуқий асосларини «иқтисодий дипломатия»ни ривожлантиришга урғу берган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

    Республиканинг ягона ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишда Ташқи ишлар вазирлигининг мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу йўналишдаги вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаб қўйиш ва ажратиш;

    Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари фаолиятига мамлакат маҳсулотлари, ишлари (хизматлари) экспортини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, инвестициялар, илғор технологиялар ва туристлар оқимини мамлакатга жалб этишга йўналтирилган янгича ёндашув ва усулларни жорий этиш;

    Миллий ва хорижий экспертлар жамоалари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва илмий доиралар билан мунтазам ҳамда мақсадли ахборот алмашиш ишларини кучайтириш орқали Ўзбекистоннинг ижобий халқаро нуфузини шакллантиришда «оммавий дипломатия» воситаларини фаол қўллаш;

    Фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари амалда ҳимоя қилинишини таъминлаш механизмларини шакллантириш ва амалга ошириш, хориждаги ватандошлар билан ҳар томонлама мулоқотни қўллаб-қувватлаш, уларни савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ижтимоий лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишга фаол жалб қилиш;

    Ички идоравий режалаштириш ва назорат қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, ҳисобот бериш тартиби ва шаклларини соддалаштириш, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини шакллантириш;

    Дипломатик кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ротациясини таъминлаш ҳамда истиқболли захирасини шакллантиришнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш орқали Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги муассасаларида кадрлар сиёсатини тубдан қайта кўриб чиқиш;

    Дипломатик хизмат органлари ходимларининг моддий рағбатлантирилиши ва ижтимоий ҳимоя қилинишини яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш;

    Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, глобал ахборот майдонида мамлакатимиз манфаатларини илгари суриш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш орқали Ташқи ишлар вазирлиги тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

    06.04.2018, 08:25   Изоҳ (0)   12514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чироқчи туманининг 12 йилга қамалган ҳокими оқланди

    06.04.2018, 07:51

    Марғилонда драма театри иш бошлади (фото)

    05.04.2018, 23:33

    Ўзбекистонда мактаб ўқувчилар учун янги инновацион олимпиада жорий этилди

    05.04.2018, 22:43

    Германиянинг New Yorker кийим бренди Тошкентда дўкон очиш учун жой изламоқда

    05.04.2018, 19:01

    Ўзбекистон ва Туркия преференциал савдо тўғрисида келишув лойиҳасини тайёрламоқда

    05.04.2018, 18:52

    Ўзбекистонда қутқарувчилар виртуал реаллик технологияси орқали ўқитилмоқда

    05.04.2018, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.