Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида иқтисодиёт вазирлиги ва Туркия божхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида преференциал савдо тўғрисида келишув имзолаш лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон томондан музокараларда ташқи савдо вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги, адлия вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги, давлат божхона қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда «Ўзбекэкспертиза» АЖ экспертлари иштирок этди.
Музокаралар давомида преференциал савдо тўғрисида келишув лойиҳаси матни, шунингдек унга илова қилинадиган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо муносабатлари доирасида имтиёзлар бериладиган товарлар турлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра, икки томонлама манфаатли шарт-шароитларга эришиш мақсадида музокараларни экспертлар даражасида давом эттириш таклифи берилди.
Изоҳ (0)