Германиянинг кундалик кийим-кечак ишлаб чиқарувчи New Yorker компанияси Union Space (Ўзбекистонда Adidas, Motivi, Di Sport каби брендларни ривожлантириш билан шуғулланувчи компаниялар гуруҳи) билан Тошкентда дўкон учун жой излашни бошлади, деб ёзади Spot компания вакилларига таяниб.
New Yorker бренди Union Space билан биргаликда Ўзбекистон бозорига киришнинг эҳтимолий йўлларини фаол равишда кўриб чиқишни, сармоялар рискларини ҳисоблаб чиқишни ва дўконлар очиш учун потенциал жойларни кўздан кечиришни, шунингдек, бозорни синчиклаб таҳлил қилишни, логистикани, солиқ ва божхона базасини ўрганиб чиқишни бошлади.
«Агар ҳукумат хорижий сармояларнинг дахлсизлигини таъминлаб, инвестициялар бўйича масалаларни тартибга солиш билан боғлиқ халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қила олса, ўзбек иқтисодиётида ривожланиш учун катта салоҳият бор», — дейишди Union Space’да.
Изоҳ (0)