• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда қутқарувчилар виртуал реаллик технологияси орқали ўқитилмоқда

    Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Фуқаро муҳофазаси институти негизида 3D моделига асосланган қутқарувчиларни ўқитиш ва тайёргарлашнинг махсус тизими ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ФВВ расмий сайтида хабар берилди.

    Фото: ФВВ

    Фото: ФВВ

    Қутқарувчиларни ўқитиш жараёнида компьютер технологияларига асосланган ахборот тизимларидан фойдаланиш ўқитиш самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

    Профессионал қутқарувчиларни тайёрлаш жараёни такомиллашган алоҳида усул ва технологияларни қўллашни талаб қилади.

    Қутқарувчиларни тайёрлашга мўлжалланган ўқув машқ майдончалари ва марказлари фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича асосий кўникмаларнинг яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради. Бироқ бундай комплексларни қуриш жуда катта маблағ талаб қилади.

    Шу билан бирга йирик фавқулодда вазиятнинг асл модулини қуришнинг ҳам имкони мавжуд эмас. Шунинг учун ўқитиш ва тайёрлаш жараёнига муқобил усулларни киритиш ягона чора ҳисобланиши билан бирга кўп миқдордаги маблағни иқтисод қилиш имконини беради.

    Замонавий ахборот технологияларидан, яъни виртуал кўринишлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш усули истиқболли усуллардан бири ҳисобланади.

    Виртуал кўриниш компьютер ёрдамида моделлаштирилади ва унда барча объектлар уч ўлчамли ҳолда намойиш этилади.

    Фото: ФВВ

    Фото: ФВВ

    Бу тизимнинг ўзига хослиги шундаки, бунда тасвир реал вақтда ўзгариш хусусиятига эга бўлишидан ташқари, ушбу воқеа ҳодисалар ичида юргандек туйғу ҳосил қилади.

    Бу тизим таъсирни ҳам, таъсирга бўлган реакцияни ҳам ифодалаб бера олади. Шунинг учун ўқитиш жараёнида виртуал кўриниш бир вақтнинг ўзида ўқитиш усули, воситаси ва технологияси вазифасини бажариб бериши мумкин.

    Унда одамларнинг, бино ва жисмларнинг, жойлар, ўсимликлар, дарахтлар ва ҳудуднинг моделини ифодалаш мумкин. Бундан ташқари объектларнинг алоҳида моделларини яратиб, уларни янги компонентлар қўшиш ёрдамида кенгайтириш имконияти моделни чекланмаган миқдорда такомиллаштириш ва мураккаблаштириш имконини беради.

    «Дастурни кенгайтириш ва ўзгартириш имкони мавжуд. Унга ҳар хил турдаги фавқулодда вазиятлар моделларини киритиш мумкин. Бундан ташқари бу дастурдан кейинчалик бошқа вазирлик ва идоралар ҳам қутқариш бўйича кўникмаларини ривожлантиришда фойдаланишлари мумкин. Қутқарувчиларни тайёрлашда ушбу технологиядан фойдаланилганда уларнинг ўзлаштирилаётган материалга бўлган эътиборлари ошади, ўқув материаллари тез ўзлаштирилади, кўникмалари ошади. Виртуал кўриниш ўқитишга кетадиган сарф-харажатларни камайтиришга, юқори малакали мутахассисларни тез ва сифатли тайёрлашга ёрдам беради. Виртуал кўриниш технологияси фавқулодда вазият моделини яратиш ва бу орқали машғулотлар жараёнида атроф муҳитда юзага келадиган хавфли омиллар таъсиридан зарарланишларнинг олдини олади. Фуқаро муҳофазаси институтида виртуал кўриниш технологиясини жорий этиш орқали кўплаб фанларнинг ўзлаштирилишини оптималлаштириш, ушбу технология ёрдамида фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар қутқарувчиларининг касбга мослашувини тезлаштириш билан боғлиқ муаммони ҳам ечиш мумкин» – дейди Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Арипов К.М.

    Фото: ФВВ

    Фото: ФВВ

    Виртуал кўриниш тизими қутқарувчилар учун ҳар хил фавқулодда вазиятлар моделларини яратиш ва бунда қутқарувчилар ўзлари қарор қабул қилиш имконияти яратилади.

    Тизим 3D муҳитига тушиш, хавфсиз жойда ўтирган ҳолда ушбу муҳитда ҳаракатларни амалга ошириш, атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисалар билан ҳамоҳанг ҳаракат қилиш, қарорлар қабул қилиш имконини беради.

    Тизим орқали тасвир, атрофда бўлаётган портлашлар товушлари максимал даражада реалликка яқинлаштирилади.

    Дастурнинг ўзига хослиги шундаки, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар реалликка ўта яқинлаштирилган ҳолда берилади.

    Қутқарувчиларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашда ушбу технологиядан фойдаланишнинг аҳамияти шундаки, ушбу технология ҳар хил фавқулодда вазиятларни моделлаштириш ва бундай шароитда дарҳол қарор қабул қилиш имконияти мавжуд.

    Ўқитишнинг бундай усули қутқарувчиларни фавқулодда вазиятларга руҳан тайёрлаш ва натижада қутқарув ишлари жараёнида тасодифий ҳалокатларга учраш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

    05.04.2018, 18:38   Изоҳ (0)   10333
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    6 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

    05.04.2018, 18:13

    Нотариуснинг ишга кеч қолишга ҳаққи борми?

    05.04.2018, 17:38

    Видео: Malibu’да қорамол ва қўй-қўзи ўғирлаш билан шуғулланган бухоролик қайнота-куёв

    05.04.2018, 17:22

    Узумини еб, боғини суриштирмаслик керакми? Ёхуд «Деҳқон бозори» деҳқон учунми ё олибсотар учун?

    05.04.2018, 17:07

    Қозоғистон компанияси Ўзбекистонга MEGA савдо марказлари тармоғини ва автомобиль брендларини олиб кирмоқчи

    05.04.2018, 16:51

    Тошкент шаҳри дўконларида сотувга қўйилган янги маҳсулотлар

    05.04.2018, 16:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.