2018 йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов Тошкент шаҳрида бўлиб турган АҚШ Давлат департаменти делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. Давлат котибининг инсон ҳуқуқлари, демократия ва меҳнат бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ренди Уильям Берри ушбу делегацияга бошчилик қилмоқда.
АҚШ делегацияси ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқулари бўйича вакили, Бош прокуратура, ички ишлар, бандлик ва меҳнат муносабатлари, адлия вазирликлари, «Тараққиёт стратегияси» маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказмоқда.
ТИВда бўлиб ўтган учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида батафсил сўз юритилди.
Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ мулоқотини конструктив асосда давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.
Изоҳ (0)