Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятини тартибга солишдан иборат, дейилади Қонуннинг биринчи боб, биринчи моддасида.
Умуман, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9 боб, 48 моддадан иборат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги фармонни имзолаган, унга мувофиқ, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати деб қайта тузилиши белгиланган эди.
Изоҳ (0)