«Атлас» кўнгилочар-савдо марказида Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва «Ўзэнергоназорат» шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида ёнғинга қарши профилактик амалий машғулотлар ўтказилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Машғулот доирасида марказ ходимлари ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, ёнғин ўчоқларини бартараф қилиш ва аҳолини эвакуация қилиш кўникмаларига эга бўлди.
Бундан ташқари бинода ёнғинни ўчириш воситалари, эвакуация йўллари кўрсаткичларининг мавжудлиги, зиналарга ўтиш йўлакларининг тўсиб қўйилмагани ва ёнғин ҳақида огоҳлантирувчи техник ускуналарнинг созлиги текширувдан ўтказилди.
Изоҳ (0)