Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги ресторанлардан бирида нишонланган тўй маросими вақтида овқатдан заҳарланганлар сони 232 кишига етди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Казинформ» хабар берди.
Таъкидланишича, Бишкекдаги Республика юқумли касалликлар шифохонасига 198 киши, вилоят шифохонасига 34 киши мурожаат қилган. Мурожаат қилганларнинг 131 нафари шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, «Алатау» ресторанида 30 март куни нишонланган тўй маросимига ташриф буюрганлар оммавий равишда овқатдан заҳарланган эди. Жабрланганларнинг дастлабкилари 31 март куни соат 19:30 дан сўнг мурожаат қилишни бошланган.
Заҳарланганлар орасидаги икки нафар бемор жонлантириш бўлимига ётқизилган. 2 апрель куни беморлар сони 173 кишига етган бўлиб, уларнинг 150 нафари Бишкек шаҳридан, 23 нафари эса республиканинг бошқа туманларидан. Овқатдан заҳарланганлар орасида 14 ёшгача бўлган 20 нафар болакай ҳам бор.
Дастлабки маълумотларга кўра, заҳарланиш товуқ гўштидан тайёрланган таом ва қовурилган балиқ сабабли юзага келган.
Изоҳ (0)