Оқ уй яқин орада АҚШ президенти Дональд Трампнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтиши мумкинлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Сара Сандерс маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Унинг айтишича, 20 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Трамп Путинга учрашишни таклиф қилган.
«Улар қатор манзиллар, жумладан, Оқ уйда икки томонлама учрашув ўтказишни муҳокама қилди», — деди Сандерс.
Оқ уй вакили учрашув санасини ошкор қилмади ва «бу яқин орада бўлиб ўтиши»ни айтиш билан чекланди.
Изоҳ (0)