Испания жануби-шарқида бешта цирк филини олиб кетаётган юк машинаси ЙТҲга учради. Авария оқибатида битта фил ҳалок бўлган, қолганлари эса жароҳат олган. Бу ҳақда TCH’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Нохуш ҳодиса Мурсия провинциясининг Альбасете шаҳри яқинидаги трассада содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси юк машинаси ҳайдовчисининг бошқа автомобилни кўрмай қолганлиги сабаб содир бўлган.
Шунингдек, юк машинаси устида бўлган иккита фил оёғидан жароҳат олганлиги айтилмоқда.
Жароҳат олган филлар юк машинасидан кран ёрдамида кўтариб олинган. Мазкур ЙТҲ сабаб трассадаги ҳаракатлар икки соатга тўхтаб қолган.
Изоҳ (0)