Американинг Индиана штатидаги аэропортда енгил самолётлар тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
NBC телекомпанияси маълумотларига кўра, бир моторли Cessna 150 самолёти Марион шаҳридаги аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида икки моторли Cessna 525 бизнес-жети билан тўқнашиб кетган.
Cessna 150 қоқ иккига бўлиниб кетган, сўнг ушбу бўлаклар ёниб кетган. Бортдаги бир киши самолётдан отилиб чиқиб кетиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир киши ёнғинда қурбон бўлган.
Бизнес-жет бортида беш киши бўлган, улар жабрланмаган.
Ҳалокатга бир моторли самолёт учувчиси қандайдир сабабларга кўра бизнес-жетни пайқамай қолгани сабаб бўлган. АҚШ Федерал авиация бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошлади.
Изоҳ (0)