Ҳиндистонда намойиш уюштирган қуйи касталар ва полиция ўртасидаги тўқнашув оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Олти киши Мадхья-Прадеш штатида, икки киши Уттар-Прадешда ва яна бир киши Рожастонда ҳалок бўлган.
Намойишлар сабаб поездлар ҳаракати тўхтаб қолган, йўллар ёпилган.
Қуйи каста вакиллари кўчаларга Олий суднинг қароридан норози бўлиб чиққан. Уларнинг фикрига кўра, мазкур қарор қуйи табақа вакилларини ҳимоя қилувчи қарорлар таъсирини пасайтиради.
Аввалроқ, Ҳиндистон Олий суди касталарни хўрлаганлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларни зудлик билан ҳибсга олиш ҳақидаги қонунни бекор қилди.
Изоҳ (0)