Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2 апрель куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти экспертлари Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори Валерий Андросов билан учрашди. Бу ҳақда «Дарё»га институт матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Фото: Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Учрашувдан кўзланган мақсад Россиянинг Марказий Осиё мавзуси билан шуғулланувчи экспертлар ва тадқиқотчилар жамоати билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, шунингдек, Россия – Ўзбекистон муносабатлари истиқболларини аниқлаш бўлди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги аҳволи муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалари динамикаси ижобий баҳоланди.

Фото: Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Фото: Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Суҳбат якунлари кўра икки ташкилот ўртасидаги англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатга биноан, уларнинг доимий ҳамкорлиги мустаҳкамлаб қўйилди. Бу ҳамкорлик доирасида турли тадбирлар, конференциялар, давра суҳбатлари ўтказилади, шунингдек, қўшма тадқиқотлар олиб борилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи