ЎзА тубдан таъмирланган ва ишга тушиш арафасида турган «Тошкент – Жанубий» темир йўл вокзалидан репортаж тайёрлади. Вокзал бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиб, бир кеча-кундузда 20 000 нафар йўловчилар 19 поездларда кутиб олинади ва кузатилади.
Вокзал биноси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 940-ф сонли қарорига асосан 2017—2018 йилларда тубдан реконструкция қилинди.
«Тошкент – Жанубий» темир йўл вокзали 1963 йилда қурилган бўлиб, 1985 йилда реконструкция қилинган. Умумий майдони 9,7 гектарни, вокзал олди ҳудуди эса 0,77 гектарни ташкил этган. Вокзал биноси бир қаватли бўлиб, ошхона, кутиш зали ва чиптахоналардан иборат бўлган.
Изоҳ (0)