• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Қўқон театри актёрлари Президент топшириғи билан қурилган уйга кўчиб киришни нега истамаяпти?

    Қўқон мусиқали драма театри актёрлари Президент топшириғи билан шаҳарда театр, санъат ва маданият ходимлари учун қурилган уйларни банк томонидан белгиланган нарх, бошланғич бадал ва ойлик тўловлар қимматлиги сабаб сотиб ололмаётганларидан нолиб, «Дарё»га мурожаат қилди. Мухбиримиз Азизбек Эрматов мазкур муаммони ўрганиш ва вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида театр ходимлари билан учрашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 22–23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қўқон шаҳар театрини ҳам бориб кўрди. Ижодкорлар билан мулоқотда театрнинг халқ орасидаги обрўйи ва нуфузини ошириш бўйича ўз фикрларини билдирди. Ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун алоҳида кўп қаватли уй қуриш ва уни узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида, биринчи навбатда, театр ходимларига ажратиш бўйича кўрсатма берди.

    Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги ижодкорларга қулайлик яратиш мақсадида театрга яқин ҳудуддан ер ажратди. Фарғона вилояти ҳокимининг 2017 йил 14 августдаги 413-сонли қарорига асосан Қўқон шаҳар, Янги Чорсу кўчасида «Фарз» фирмаси томонидан янги беш қаватли уй қуриб битказилди. 36 хонадондан иборат уй Қўқон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 3 февралдаги 66-сонли қарори билан фойдаланишга топширилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Театр актрисаси Мавлуда Деҳқонованинг айтишича, шаҳар ҳокимининг уй фойдаланишга топширилиши ҳақидаги қарори чиқишидан анча олдин — ўтган йил декабрь ойининг охирларида уларга зудлик билан банкка омонат маблағи қўйиб, уйга кўчиб кириш бўйича кўрсатма берилди. Ҳали уй нархи, бошланғич бадал миқдори расман аниқ бўлмагани учун у банкка 21 декабрь куни 12 миллион сўм, 22 декабрь куни эса яна 10 миллион сўм тўлов қилди ва ўзи танлаган 2 хонали хонадонни жиҳозлаб, шу куннинг ўзида кўчиб кирди. Шу тариқа битта қаватдаги 3 хонадон театр ходимлари билан «тўлдирилди» ва уй фойдаланишга топширилгани ҳақидаги лавҳа телевидение орқали намойиш этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уй қурилишини молиялаштирган «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Қўқон филиали бошқарувчиси театр раҳбарига 2018 йил 29 январь куни 192/16-сонли алоқа хати орқали мазкур уйдаги хонадонларни сотиб олиш учун ипотека кредити уй-жой қийматининг 25 фоиз миқдорида бошланғич бадал шакллантирилган тақдирда йиллик 18 фоиз, 6 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга ажратилишини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳамма муаммо мана шундан кейин бошланди. Ипотека кредити муддати ҳамда фоиз ставкалари театр ходимларига маъқул келмади ва улар хонадонларни олишдан бош тортди. Банкда омонат ҳисоб-варағи очиб, маълум миқдорда пул қўйганлари эса бошланғич бадалнинг қолган қисмини тўлаб, шартнома тузишни истамади.

    «Президент ташаббуси билан қурилган уй 17 йилдан 20 йилгача энг арзон кредит билан берилсин, дейилган. Лекин ундай бўлмади. Масалан, менинг ойлигим 700 минг сўм. Икки хонали уйнинг бошланғич бадали 33 миллион бўляпти, буни ҳам тўлиқ тўлай олганим йўқ. Ойлик тўлови 6 ойга 1 миллион 400 мингдан, кейин 2 миллион 400 мингдан тушяпти. Буни уддалай олмайман», — дейди Мавлуда Деҳқонова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Театр ходимларининг аксарияти Бешариқ, Боғдод, Ўзбекистон каби туманлардан Қўқон шаҳрига қатнаб ишлайди. Бунга қанча ортиқча вақт, қанча ортиқча маблағ сарфлайди. Кунлик йўл ҳақи ва тушликка кетадиган пул ҳам 700 — 800 минг сўм атрофидаги ойлик маошга кун кўрадиган ишчи, айниқса, ижодкор учун ҳисоб-китобли. Театр ёнида қад ростлаган замонавий уй эса уларнинг бу муаммоларига энг яхши ечим эди.

    «Қўқон театрида актриса бўлиб ишлайман, беш йилдан бери. Боғдод туманидан қатнаб ишлайман. Бу уйдан 2 хоналисини олмоқчиман. Лекин шу кунгача тўлов қилолганим йўқ. Сабаби, жуда қиммат. Илтимосим, 17 йилдан 20 йилгача қилиб беришса, шунда ҳамма ёшларимиз оларди бу уйни», — дейди Гулмира Холдорова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу вазиятга муносабатини билиш мақсадида Қўқон шаҳар ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Бекзод Каримов билан учрашдик. Ҳоким ўринбосари муаммодан хабардор экани, бу масалани ҳал этиш шаҳар ҳокимлигининг ваколатига кирмаслиги, кредит шартлари республикадан тасдиқланиб келганини таъкидлади. Янада тўлиқ маълумот олиш учун театр раҳбари билан боғланишимизни маслаҳат берди.

    Театр раҳбари Ҳусан Эшматов берган маълумотга кўра, театрда ишлаётган 89 нафар ишчи-ходимдан 30 нафари мазкур уйдан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида хонадон сотиб олиш истагини билдирган. Бироқ ҳозирча уларнинг ҳеч бири олди-сотди ҳужжатларини расмийлаштирмади. Ҳатто бошланғич тўловни тўлиқ тўлаган айрим ходимларга ҳам ҳанузгача ҳеч қандай ҳужжат берилмаган.

    «Биринчи бу уйга тўловни ўзим бошлаб берганман. Қурилган уйдан хурсанд бўлиб, эски уйимизни сотиб, шунга тўлов қилдик. Бир ҳафтадан кейин банкдан телефон қилиб, пулингизни қурувчига ўтказиб берамиз, дейишди. Қўл қўйиб бердим. Сизга ҳужжат қилиб берамиз, дейишди. Лекин ҳозир қўлимда ҳеч қандай ҳужжат йўқ шу пулни топширганим ҳақида. Бўлди, шу билан яшаб келяпман», — дейди олий тоифали вокал артисти Зокир Мамажонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу муаммодан жабр кўраётган битта театр ходимлари эмас экан. Уйни қурган «Файз» фирмаси вакилининг сўзларига кўра, хонадонлар ўз вақтида сотилмаётгани учун «Ўзсаноатқурилишбанк»дан олинган 4 миллиард сўм кредит учун ортиқча фоиз тўлаб, моддий зарар кўрилмоқда.

    «Масалани ҳал қилишда ёрдам сўраб шаҳар ҳокимига, театрга хат чиқардик. Фойдаси бўлмади. Театрдагилар уйни олишни истамаяпти, бошқа одамларга сотишга бизда рухсат йўқ. Телеканалга ҳам фақат маданият ходимлари учун, деб эълон берганмиз. Уйларнинг нархи бозор баҳосидан анча арзон-ку? Ҳар бир хонадон алоҳида иситиш тизими билан жиҳозланган. Замонавий газ плиталари ўрнатилган. Пулини 10 йил бўлиб тўлашади. Шаҳар ҳокими, банк раҳбари билан бирга ҳаракат қилиб, йиллик фоиз ставкасини 18 дан 14 фоизга туширдик. Буям ходимлар учун катта ёрдам. Бундан ортиқ яна қандай имтиёз бўлиши мумкин?», — дейди қурилиш фирмаси вакили.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу уй давлат раҳбарининг маънавият-маърифат, ижодкорларни қўллаб-қувватлашга бўлган алоҳида эътибори натижасида қад ростлади. Наҳотки бошлаб берилган хайрли ишни кўнгилдагидек якунлашнинг имкони бўлмаса? Ижодкорларнинг дардига қулоқ солиш, белгиланган 10 йиллик муддатни 15 ёки 20 йилга узайтириш, шу орқали ойлик тўлов миқдорини камайтириш шунчалик қийин ишми? Энг ачинарлиси, бундай муаммолар театр ходимларининг ижодий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайдими?

    Умид қиламизки, вилоят раҳбарлари бу масалага эътибор қаратиб, театр ижодкорлари ва қурилиш фирмасини қийнаб келаётган муаммога тез орада ижобий ечим топади.

    02.04.2018, 18:14   Изоҳ (0)   80868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ва Ўзбекистон ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро келишув кучга кирди

    02.04.2018, 18:01

    Миллий авиакомпания франциялик туроператорларни Париждан тўғридан-тўғри Самарқандга олиб келди

    02.04.2018, 17:39

    Остона ва Самарқанд орасида темирйўл қатнови йўлга қўйилди

    02.04.2018, 16:51

    Сурияда ИШИД таркибида жанг қилган саккиз нафар наманганлик 14 йилга озодликдан маҳрум этилди

    02.04.2018, 16:18

    Ўзбекистонда доллар курси қарийб 14 сўмга пасайди

    02.04.2018, 16:07

    ФВВ пойтахтдаги кўнгилочар ва савдо мажмуаларида амалий машғулотлар ўтказмоқда (фото)

    02.04.2018, 15:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.