Фарғона вилоятининг Фурқат туманида 31 март куни Тожикистон фуқароси Hyundai Sonata машинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 13:00 атрофида 1971 йилда туғилган Б. Болтаев автомобилини Сурпа маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмади ва Spark ҳамда Matiz’га бориб урилди.
Натижада Hyundai Sonata йўловчиси Т.Отабоева, Spark ва Matiz ортида турган пиёда А. Рўзиев жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)