Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида вилоятда амалга ошириладиган ирригация-мелиорация ишлари лойиҳалари билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.
Президент мазкур лойиҳалар билан танишар экан, сувга бўлган муносабатни ўзгартириш зарурлиги, бусиз ислоҳотлар ҳам самара бермаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар самараси сувни исроф қилмаслик, ундан тўғри фойдаланишга боғлиқ. Сувга бўлган муносабат ўзгармас экан, ҳосилдорликни ошириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.Ирригация ва мелиорация ишларини бугунги кун талаблари даражасида сифатли бажариш вилоятда ҳосилдорликни ҳар йили 2-3 центнердан ошириб бориш имконини беради.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Мавзуга доир:Шавкат Мирзиёев Жиззахда 50 км лоток қуриш ва 57 км лотокни таъмирлаш кераклигини таъкидлади
Изоҳ (0)